O'zbek Ўзбекча
ФИФА «Сурхон»га 45 кун мухлат берди. Клуб легионер футболчисига 74 минг доллар тўлаши лозим 
Жума, 30 Октябр
5293

Термизнинг «Сурхон» клуби жамоани тарк этган сербиялик футболчи Владимир Бубанья иши учун товон тўлаши керак бўлади. Бу ҳақда ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида ёзмоқда.

«Сербиялик ҳимоячининг қарзда қолиб кетган маоши умумий 28 минг АҚШ доллардан ошиқроқ ҳисоблаб берилган. Вақтида тўланмаган ҳар бир ҳолат учун +5 фоиздан пеня тўланади. 

Шунингдек, клуб шартнома шартларини вақтида бажармагани ҳамда футболчи уни бир томонлама бекор қилишга мажбур бўлгани учун «Сурхон» 46 минг долларга яқин компенсация пули тўлаб беради. Вақтида тўланмаган ҳар бир ҳолат учун у ҳам +5 фоиздан пеня ёзади. 

ФИФА ўзимизнинг сўмда ҳам тўланиши керак бўлган сумма ҳақида огоҳлантирган, у 4,4 миллион сўмни ташкил қилади. 

Владимир Бубанья барча ишни регламент бўйича тўғри бажарди. У клубни икки марта ёзма равишда огоҳлантирди, иккинчисида ЎзПФЛни ҳам бундан хабардор қилди. Шундан сўнг шартномани бекор қилди. Клуб эса футболчи ҳамда ЎзПФЛ хатларига қарамай, ишни ўз вақтида ҳал қила олмади», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Владимир Бубанья ёзда «Сурхон» жамоасини тарк этганди. Шундан сўнг футболчининг агенти Игорь Петкович Термиз клубини маошларни тўламаганликда айблаб, ФИФАга мурожаат қилиниши ҳақида айтиб ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар