O'zbek Ўзбекча
ФИФА «Андижон»га 3та трансфер ойнаси учун тақиқ қўйди
Жума, 30 Октябр
3558

«Андижон» футбол клуби дарвозабон Виталий Мирний олдидаги қарзларини ўз вақтида бартараф эта олмагани учун ФИФА жамоани жазолашга қарор қилди, деб хабар беради ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев.

Водий клуби 2021 йилги мавсум учун қишки ва ёзги, шунингдек, 2022 йилги мавсум учун қишки трансфер ойнасида янги футболчилар билан шартнома имзолай олмайди. 

Клуб собиқ футболчи олдидаги қарзларини узса, бу тақиқ олиб ташланади. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача ФИФА «Шўртан»га 2021 йилги мавсумнинг қишки трансфери учун тақиқ қўйганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар