O'zbek Ўзбекча
Бензема ва Винисиус келишиб олишди 
Жума, 30 Октябр
10214

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема ва яримҳимоячиси Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган «Боруссия» Мёнхенгладбахга (2:2) қарши ўйин танаффусида содир бўлган воқеани муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ўшанда Франциялик форвард ҳамюрти Ферлан Менди билан суҳбатда бразилиялик хавбекдан норозилигини билдирган. Бенземанинг сўзлари француз оммавий ахборот воситалари томонидан декодланган.

«У истаган нарсасини қилади. Ука, унга тўп узатма. У бизга қарши ўйнаяпти», – дейди Карим.

AS'нинг ёзишича, Бензема Винисиус билан гаплашиб, нима бўлганини тушунтириб берган. Қисқа суҳбатдан сўнг улар зиддиятни ҳал қилиб олишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар