O'zbek Ўзбекча
Артета: «Энди асосий таркибни танлаш қийин бўлади»
Жума, 30 Октябр
3895

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Европа Лигаси 2-туридан ўрин олган «Дандолк»ка (3:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Осон ғалаба бўлди. Чунки жуда интизомли ўйнадик. Ўйинга жиддий ёндашдик. Таркибда жуда кўп ўзгаришлар юз берди. Бошқаларга ҳам ўйнаш имкониятини бердик ва улар яхши футбол намойиш этишди, деб ўйлайман. Энди менга бошланғич таркибни танлаш қийинроқ бўлади.

Виллиан икки ҳафтани ўтказиб юборди ва мавсумлар оралиғида биз билан кўп бўлмади. Унга ҳануз ритм етишмаяпти. У бугун ўйин амалиётга эга бўлгани яхши», – дея Артетанинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар