O'zbek Ўзбекча
«Ҳали ҳеч нарсага эришмадик» – Пиоли «Спарта» билан ўтган ўйин, Ибраҳимович, Тонали ва Бинносир ҳақида гапирди
Жума, 30 Октябр
2443

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли Европа Лигаси 2-туридан ўрин олган «Спарта»га (3:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Яхши ҳаракат қилдик ва рақиб тақдим этган бўшлиқлардан унумли фойдаландик. Ўйинларга таркибни танлаш қийин, чунки ҳар бир ўйинчи яхши ишлайди.

Жамоанинг сири нимада? Бирдамликка. Бизда ўзимиз истагандек узун захира ўриндиғи бор.

Ибраҳимовичнинг алмаштирилиши? Бу режалаштирилган эди. Биз у билан ҳам, Леау билан ҳам келишиб олгандик. Ушбу қарор Европа Лигаси ва А Серияда рақобатбардош бўлиб қолишимиз учун қабул қилинди.

Тонали? У олдинга икки қадам ташлади. Унинг ҳолати яхшиланмоқда, жамоадошлари билан боғламлар яратмоқда. У – кучли ўйинчи.

Бинносир сезиларли даражада ривожланмоқда, аммо у бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади.

«Милан»нинг келажаги? Биз ҳали ҳеч нарсага эришмадик. Бизни узоқ мавсум кутмоқда ва бу – бошланиши. Қийинчиликлар олдинда», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради журналист Жанлука Ди Марцио.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар