O'zbek Ўзбекча
Про лига. «Истиқлол» тўртликка кира олмади. «Нефтчи», «Шўртан», «Турон» ва «Динамо» Суперлига йўлланмаси учун курашади
Пайшанба, 29 Октябр
3037

Про лига биринчи босқичи 2-даврасининг сўнгги 14-тури доирасидаги «Оқтепа» - «Истиқлол» учрашуви ниҳоясига етди.

Анвар Бердиев қўл остидаги «Истиқлол» ушбу учрашувнинг сўнгги дақиқаларида гол киритиб, Про лига биринчи босқичини 22 очко билан 5-ўринда якунлади. «Истиқлол» тўплар нисбати бўйича «Динамо»дан 5та гол ортда қолди.

Демак, Суперлига якуний босқичида «Нефтчи», «Шўртан», «Турон» ва «Динамо» йўлланма учун кураш олиб боради. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар тақвими тез орада аниқланади. Баҳслар ноябрь ойида ўтказилади. 

5-8-ўринлардаги «Истиқлол», «Оқтепа», «Хоразм» ва «Зомин» клублари эса Про лигада қолиш учун кураш олиб боришади.

Про лига. 14-тур.
29 октябрь, пайшанба
«Оқтепа» - «Истиқлол» - 1:2
Ҳакам: Илья Ильин
Голлар: Муйдин Мамазулумов 44 - Маъруф Жумаев 33, Раҳматилло Ўктамов 90+3
«Оқтепа»: 13.Равшанбек Ягудин, 3.Жавоҳир Бахтиёров, 7.Опек Самуэль, 11.Темур Ҳакимов, 15.Жаъфар Исмоилов, 19.Жамшидбек Юсупов, 20.Самандар Очилов, 21.Достон Баҳромов, 26.Муйдин Мамазулумов, 33.Талъат Нигматуллин, 77.Зафар Тўраев.
«Истиқлол»: 46.Хуршид Хўжаев, 2.Аҳрор Ўктамов, 4.Жасур Эрмаматов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 8.Сардор Сотволдиев, 15.Улуғбек Худайбердиев, 17.Темур Маматмуродов, 19.Хушнуд Бозоров, 22.Маъруф Жумаев, 26.Аҳрор Иноятов, 29.Санжар Баратов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар