O'zbek Ўзбекча
«Манчестер Юнайтед» футболчиси коронавирус юқтириб олди
Пайшанба, 29 Октябр
6820

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер жамоанинг бразилиялик ҳимоячиси Алекс Теллеснинг «Лейпциг»га қарши ўйин қайдномасидан ўрин олмагани сабабини маълум қилди.

«Теллес топширган тест натижаси мусбат чиқди. Шу боис у бир неча кундан буён клуб билан бирга эмас. Алекс коронавирусни аломатларсиз ўтказмоқда. У тез орада сафга қайтишини кутаяпмиз», - дея фикр билдирган Сульшер.

Маълумот учун, коронавирус юқтириб олганлик ҳолати «МЮ»даги биринчиси эмас. Бунгача жамоа яримҳимоячиси Поль Погба ҳам инфекциядан тузалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар