O'zbek Ўзбекча
Магуайр: «Мавсум боши «МЮ» учун инқирозлидек кўринганди»
Пайшанба, 29 Октябр
2110

«Манчестер Юнайтед» сардори Ҳарри Магуайр АПЛ 4-тури доирасида «Тоттенҳэм»дан учралган қақшатқич мағлубиятдан кейин (1:6) жамоа жиддий ўзгарганлигини айтиб ўтди.

Ўша мағлубиятдан кейинги 4 ўйинда «МЮ» 3 ғалаба ва битта дуранг қайд этди. Сўнгги учрашувда эса «РБ Лейпциг» устидан йирик ҳисобда (5:0) ғалаба қозонди.

«Тоттенҳэм»га қарши ўйиндан кейин жуда ҳорғин ҳолатда эдик. Дастлабки уч ўйиндан кейин мавсум бошидаги ҳолат инқирозлидек кўринганди. Биз «Олд Траффорд»да кетма-кет мағлубиятларга учрашимизни кутмагандик. Айниқса, дастлабки 3 турда 11та гол ўтказиб юборишимиз ўта ёмон ҳолат эди. Шунга қарамай, Европа топ-5 лигасида ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказган жамоа сифатида яна ўзимизга бўлган ишончни қайтиришимиз шартлигини билардик. Миллий жамоа ўйинларидан кейин ҳам машғулотларда кўп ишладик ва жамоа натижаси ҳам ўзгара бошлади. Ўзимизга бўлган ишонч ортди. Олдинда бизни узоқ саргузашт кутмоқда ва ҳозиргидек ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимиз керак», - дейди англиялик ҳимоячи клуб расмий сайтига.

Маълумот учун, «МЮ» «Лейпциг» устидан эришилган ғалабадан кейин ўз гуруҳида 6 очко билан яққол пешқадамга айланиб олди. Клуб навбатдаги ўйинини АПЛ доирасида «Арсенал»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар