O'zbek Ўзбекча
Капелло: «Ҳайратдаман. «Барселона» «Ювентус»га 8та гол уриши мумкин эди»
Пайшанба, 29 Октябр
9525

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло туринликларнинг ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Барселона»га (0:2) қарши ўйинини баҳолади.

«Барселона» «Ювентус»ни қийнаб қўйди. Италиянинг энг яхши клубларидан бири билан «Эл Класико»да ютқазган ва қайта қуриш жараёнида бўлган жамоа ўртасидаги фарқ мени ҳайратга солди.

Интенсивлик ва умумий кўрсаткичлар ўртасидаги фарқдан ҳайратда қолдим. «Барселона» менда катта таассурот қолдирди. Улар 2та эмас, 8та гол уришлари мумкин эди.

«Барселона» тажовузкор жамоа эканлигини кўрдим. Месси ҳам катта ҳисса қўшди», – дея Капеллонинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар