O'zbek Ўзбекча
«Бавария» яримҳимоячиси Германияда «Йилнинг энг яхши спортчиси» деб топилди
Пайшанба, 29 Октябр
3052

«Бавария» яримҳимоячиси Леон Горетцка Германиянинг GQ журнали мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

25 ёшли футболчи «Йилнинг энг яхши спортчиси» деб топилди.

Горетцка ирқчиликка, шунингдек, #WeKickCorona ташаббуси доирасида коронавирус пандемиясига қарши кураши учун мукофотланди.

Яримҳимоячи 2020 йилда «Бавария» билан треблга эришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар