O'zbek Ўзбекча
ФИФА Бартомеунинг сўзлари ҳақида: «Ҳеч қандай келишув ҳақида билмаймиз»
Чоршанба, 28 Октябр
5121

ФИФА истеъфога чиққан «Барселона» президенти Жозеп Бартомеунинг ФИФА шафелигида Европа Суперлигасини ташкил этиш борасидаги гаплари бўйича баёнот берди.

Бартомеу куни кеча «Барселона» клуби Европа Суперлигасида иштирок этиш таклифини қабул қилгани ҳақида гапирганди.

«ФИФА ҳеч қандай келишув ҳақида хабардор эмас. Аввал такрорлаганимиздек, Европа Суперлигасини ташкил этиш мавзусига бошқа қайтмаймиз. Зеро футбол тизими ва халқаро мусобақалар ўз ўрнини топиб улгурган.

ФИФА президенти ўтган ҳафтада қайд этганидек, ташкилотимиз асосий эътиборини футболни глобал ривожлантириш бўйича клублар ўртасидаги янги жаҳон чемпионатини ташкил этишга қаратади, қанақадир Европа Суперлигасини ташкил этишга эмас», - дейилади ташкилот хабарида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар