O'zbek Ўзбекча
Марадона: «Ҳеч ким Месси ва Роналду қилаётган ишни ярмини ҳам кўрсата олгани йўқ»
Душанба, 26 Октябр
7135

Аргентиналик афсонавий собиқ футболчи, ҳозирда «Химнасия Эсгрима» клуби бош мураббийи сифатида ишлаётган Диего Армандо Марадона Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

«Месси ва Роналду, Роналду ва Месси… Мен учун бу икки футболчи ҳаммадан олдинда. Ҳали ҳам уларга ҳаттоки яқинлаша олган бирор футболчини кўрганим йўқ. Ҳеч ким бу икки футболчи қилаётган ишни ярмини ҳам кўрсата олгани йўқ», - дея Марадонанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда France Football.

Маълумот учун, жорий мавсумда Месси Ла Лигада 5 ўйинда битта голга муаллифлик қилган бўлса, Роналду А Сериядаги 2 ўйинда ўз ҳисобига 3та голни ёзиб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар