O'zbek Ўзбекча
Роналдунинг учинчи тести ҳам мусбат чиқди. «Барса»га қарши ўйнаш учун сешанба куни яна тест топширилади
Якшанба, 25 Октябр
3506

«Ювентус» форварди Криштиану Роналдунинг навбатдаги тести ҳам футболчида коронавирус борлигини аниқлади, дея ёзмоқда Tuttosport.

Манбага кўра, португалиялик ҳужумчининг шанба куни топширган 3-тести натижаси ҳам мусбат чиққан. Шунга қарамай, 35 ёшли футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда, якка ўзи машғулот ўтказмоқда.

Роналду бугун, А Серия доирасида «Верона»га қарши учрашувни ўтказиб юборса-да, Криштиану Чемпионлар лигаси доирасидаги «Барса»га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин. Бунинг учун Роналдунинг сешанба кунги топширадиган тест натижаси манфий чиқиши лозим. 

Маълумот учун, «Ювентус» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув 28 октябрь, чоршанба куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар