O'zbek Ўзбекча
«Ливерпуль» ван Дейкка ўринбосар топди. У клубнинг асосий трансфер мақсадига айланади
Якшанба, 25 Октябр
13029

«Ливерпуль» клуби қишки трансфер ойнасида «Лейпциг» ҳимоячиси Дайота Упамеканони ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда Sunday World.

Манбанинг хабар беришича, 21 ёшли франциялик футболчи Мерсисайд клубининг қишки трансфер ойнасидаги энг асосий мақсадига айланади. Упамекано 44 миллион евро эвазига Германиядан Англияга кўчиб ўтиши кутилмоқда. Қайд этилишича, Упамекано номаълум муддатгача сафдан чиққан Виржил ван Дейкка ўринбосар сифатида қаралмоқда.

Маълумот учун, Дайота жорий мавсумда «Лейпциг» сафида 7 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар