O'zbek Ўзбекча
Ла Лигада «Эль-Класико», АПЛда «МЮ» - «Челси», А Серияда Шомуродов «Интер»га қарши. Ҳафта ўйинлари анонси
Шанба, 24 Октябр
6255

Ҳафта ўртасидаги еврокубок стартидан кейин шанба ва якшанба кунлари кучли бешлик тоифасига кирувчи чемпионатларда тур ўйинлари ўтказилади. Келаётган ҳафтада ҳам еврокубок баҳслари ўтказилиши сабабли топ-клублар иштирокидаги асосий ўйинлар шанба кунига белгиланган. Испанияда мавсумнинг энг асосий тўқнашуви - «Эль-Класико» кузатилса, Англияда «Манчестер Юнайтед» - «Челси», Италияда эса «Милан» - «Рома» ва барча ўзбекистонлик мухлислар кутаётган «Женоа» - «Интер» қарама-қаршиликлари ўрин олган.

Англия Премьер-лигаси: «МЮ» - «Челси», «Арсенал» - «Лестер»га қарши

Туманли Альбионда уик-энднинг марказий учрашуви «Олд Траффорд» стадионида ўтказилади. Мавсум стартидаги омадсизликдан кейин Ньюкасл ва Париждаги муҳим ғалабалар эвазига тобора ўзига келаётган «Манчестер Юнайтед», миллионлар сарфланган трансферларга қарамай ғалабали йўлни тополмаётган «Челси»ни қабул қилади. Жорий мавсумда ўтказилган жами 8 ўйиндан бор йўғи 2тасида рақибидан устун келган «Челси»нинг «Олд Траффорд»даги муваффақиятига ҳам 7 йил бўлди - «аристократлар» сўнгги марта 2013 йилда «Орзулар театри»дан ғалаба билан қайтишган. «Юнайтед» «Челси»га қарши охирги баҳсларда устунликка эга бўлиб турибди. Шунга қарамай, жамоаларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, кимнидир устунлигини тахмин қилиш қийин. Сульшер Ҳарри Магуайр, Эдинсон Кавани, Мейсон Гринвуд сафга қайтганини айтган бўлса-да, уларнинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Қолаверса, Марсияль ҳам дисквалификацияси боис «Челси»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Лондонликлар сафида эса Кепанинг елкасидан жароҳат олганини айтмаса, Лэмпард таркиб борасида муаммога эга эмас. Турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқилса, 3 очко икки томон учун ҳам жуда муҳим.

«МЮ» - «Челси». Сўнгги 5 ўйин (АПЛ):

17.02.2020. Челси – МЮ – 0:2

11.08.2019. МЮ – Челси – 4:0

20.10.2018. Челси – МЮ – 2:2

25.02.2018. МЮ – Челси – 2:1

05.11.2017. Челси – МЮ – 1:0.

Жума куни «Астон Вилла» 1-ўринга чиқиб олиш имкониятини йўқотди. 2-ўринда бораётган Бирмингем клуби ўз уйида «Лидс»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:3). Шанба кунги ўйинлар шиддатли ўтиши кутилаётган «Вест Ҳэм» - «Манчестер Сити» баҳси билан бошланса, «Ливерпуль» – «Шеффилд» учрашуви билан тугайди. Якшанба кунги марказий баҳс Лондонда «Арсенал» ва «Лестер» ўртасида кечади. Турнир жадвалида бир хил 9 очкодан тўплаб, 4-5-ўринларда бораётган жамоалар ўйинидаги ғолиб жамоа рақибидан ўзиб кетиш имкониятига эга бўлади. Пешқадам «Эвертон» сафарда «чақилмас ёнғоқ» бўлмиш «Саутҳэмптон»га қарши саф тортади.

 

АПЛ. 6-тур

23 октябрь (жума)

00:00. Астон Вилла – Лидс – 0:3.

24 октябрь (шанба)

16:30. Вест Хэм - Манчестер Сити

19:00. Фулҳэм - Кристал Пэлас

21:30. Манчестер Юнайтед – Челси

00:00. Ливерпуль – Шеффилд

25 октябрь (якшанба)

19:00. Саутҳемптон – Эвертон

21:30. Вулверҳэмптон – Ньюкасл

00:15. Арсенал – Лестер

26 октябрь (душанба)

22:30. Брайтон - Вест Бромвич

01:00. Бернли – Тоттенҳэм

 

Ла Лига: Аламзадалар «Эль-Класико»си

Футбол ихлосманди бўлмаганлар ҳам интиқлик билан кутадиган «Эль-Класико» одатдагидек дунёни икки томонга бўлиб қўяди. Шанба куни барчанинг нигоҳи «Камп Ноу»даги қарама-қаршилик томон қаратилади. Ла Лиганинг мавсумдаги энг асосий ўйинида икки аламзадалар - «Барселона» ва «Реал» ўзаро тўқнашади. Икки томон ҳам чемпионатдаги охирги ўйинида сенсацион тарзда мағлубиятга учрагани ўйиннинг даражасига таъсир қила олмайди. Аксинча, Чемпионлар лигасида «Ференцварош»га 6та гол урган «Барса» бироз ўзига келгандек таассурот уйғотаётган бўлса, Мадридда «Шахтёр»дан қабул қилинган қақшатқич зарба «Реал»даги муаммоларни кўрсатиб берди. Зидан ўйин олдидан таъкидлагандек, «Барса» билан учрашув вазиятни ўзгартиришнинг энг яхши йўли». Акс ҳолда франциялик мураббийнинг Мадриддаги фаолияти сўроқ остида қолади.

Рональд Куманнинг ташвишлари Зидандаги кадрлар муаммосига бас келолмайди. Дани Карвахаль, Мартин Эдегор ва Эден Азар майдонга тушмаслиги аниқ, устига-устак сафга қайтган жамоа сардори Серхио Рамоснинг жисмоний ҳолати қандай бўлиши номаълум. «Эль-Класико» Куман учун илк жиддий синовга айланса, Зидан учун охирги имтиҳонга айланиши мумкин...

«Барселона» - «Реал» сўнгги 5 ўйин (Ла Лига):

01.03.2020. Реал – Барселона – 2:0

18.12.2019. Барселона – Реал – 0:0

02.03.2019. Реал – Барселона – 0:1

28.10.2018. Барселона – Реал – 5:1

06.05.2018. Барселона – Реал – 2:2.

 

Ла Лига. 7-тур

23 октябрь (жума)

00:00. Эльче – Валенсия – 2:1.

24 октябрь (шанба)

16:00. Осасуна – Атлетик

19:00. Барселона - Реал Мадрид

21:30. Севилья - Эйбар                   

00:00. Атлетико – Бетис

25 октябрь (якшанба)

16:00. Вальядолид – Алавес

20:00. Кадис – Вильярреал

22:30. Хетафе – Гранада

00:00. Реал Сосьедад – Уэска

26 октябрь (душанба)

01:00. Леванте – Сельта

 

Италия А Серияси: «Милан» - «Рома», Шомуродов «Интер»га қарши

Апенин яриморолида ҳафтанинг марказий учрашуви душанба куни «Милан» ва «Рома» ўртасида ўтказилса, унгача шанба кунги «Женоа» - «Интер» ўйини ўзбекистонлик мухлислар диққат эътиборида бўлади. Элдор Шомуродов тўп сураётган клуб Генуяда А Серия грандларидан бири «Интер»ни қабул қилади. Икки клуб ҳам чемпионатнинг охирги икки турида бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган. Антонио Конте жамоаси «Женоа»га қарши баҳсга ғалаба илинжида келиши аниқ. Одатда, фаворитга қарши майдонда иккинчи рақам остида тўп сурадиган «Женоа»дек клублар яккакурашларга киришувчи ва тезкорликка эга бир нафар ҳужумчи билан майдонга тушишади. Элдорнинг шундай жиҳатларга эга форвардлигини инобатга олсак, дебют ўйиндаги нисбатан паст баҳосига қарамай, Роландо Маран Шомуродовга яна ишонч билдиришини тахмин қилиш мумкин. Аммо Элдор ўйинни захирада бошлаши мумкинлигига яна бир тошбосар сабаб бор - «Женоа»нинг асосий форварди Марко Пьяцца сафга қайтган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Шомуродовни «Интер»дек топ-клубга қарши ўйинда кўриш қизиқарли бўлади.

«Интер»нинг ҳамшаҳри «Милан» А Сериядаги пешқадамликни сақлаб қолиш учун «Рома»ни мағлуб этишга ва ғалабали юришини давом эттиришга интилади. Стефано Пиоли жамоаси ҳар томонлама Италиянинг айни дамдаги энг кучли жамоаси сифатида гавдаланмоқда. Ибраҳимович етакчилигидаги клуб 21 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келаяпти. «Интер»дан кейин «Рома» ҳам мағлуб этилса, «россонерлар» скудетто борасидаги бу йилги мақсадлари жиддий эканлигига ишонтира бошлашади.

 

А Серия. 5-тур

23 октябрь (жума)

23:45. Сассуоло – Торино 3:3

24 октябрь (шанба)

18:00. Аталанта – Сампдория

21:00. Женоа – Интер

23:45. Лацио – Болонья

25 октябрь (якшанба)

16:30. Кальяри - Кротоне                   

19:00. Парма – Специя

19:00. Беневенто – Наполи

22:00. Фиорентина – Удинезе

00:45. Ювентус – Верона

26 октябрь (душанба)

00:45. Милан – Рома

 

Бундеслига. 5-тур

23 октябрь (жума)

23:30. Штутгарт – Кельн 1:1.

24 октябрь (шанба)

18:30. Унион Берлин – Фрайбург

18:30. Лейпциг – Герта

18:30. Майнц - Боруссия М

18:30. Бавария - Айнтрахт Ф

21:30. Боруссия Д – Шальке

25 октябрь (якшанба)

19:30. Вольфсбург – Арминия

20:00. Вердер – Ҳоффенҳайм

00:30. Байер – Аугсбург

 

Франиция 1-дивизиони: 8-тур

23 октябрь (жума)

00:00. Ренн – Анже – 1:2.

24 октябрь (шанба)

20:00. Лорьян – Марсель

23:55. ПСЖ - Дижон                         

25 октябрь (якшанба)

17:00. Ланс – Нант

19:00. Бордо – Ним

19:00. Брест – Страсбур

19:00. Мец - Сент-Этьен

19:00. Монпелье – Реймс

21:00. Ницца – Лилль

01:00. Лион – Монако

 

Россия Премьер-лигаси: 12-тур

24 октябрь (шанба)           

16:00. Динамо – Сочи

18:30. Зенит – Рубин

21:00. Краснодар – Спартак

21:00. Локомотив – Ротор

25 октябрь (якшанба)

16:00. Урал – Тамбов

18:30. Ростов – Химки

21:00. Ахмат – Уфа

26 октябрь (душанба)

21:00. ЦСКА – Арсенал.

Усмон Ибодов тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар