O'zbek Ўзбекча
УЕФА «Ренн» – «Краснодар» ўйинидан сўнг мезбонларга қарши интизомий иш очди
Жума, 23 Октябр
3285

УЕФА ЕЧЛнинг 1-туридан ўрин олган «Ренн» – «Краснодар» (1:1) баҳсидан сўнг интизомий иш очганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, «Ренн» хавфсизлик қоидалари ва УЕФА протоколини бузган. Ўйин томошабинларни трибунага қайтариш бўйича минимал санитария-гигиена талабларига, яъни ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига мос келмади. УЕФА француз клуби стадионида жамоат йўллари тўсиб қўйилган ҳолатларни аниқлади. 

Иш тартиб-интизом қўмитаси томонидан 10 ноябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар