O'zbek Ўзбекча
ФИФА президенти: «Мен учун «Бавария» – «Бока Хуниорс» ўйини муҳимроқ, «Бавария» – «Ливерпуль» эмас»
Жума, 23 Октябр
7409

ФИФА президенти Жанни Инфантино Европа Премьер-лигаси яратилиши ҳақидаги хабарларга фикр билдирди.

«ФИФА президенти сифатида мени Суперлига эмас, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизиқтиради. Мен учун «Бавария» – «Бока Хуниорс» баҳси «Бавария» – «Ливерпуль» ўйинидан муҳимроқ. «Ливерпуль» дунё бўйлаб 180 млн мухлисга эга. «Фламенго»нинг 40 млн мухлиси бор, уларнинг 39 миллиони Бразилияда. «Ливерпуль»нинг эса Анлиядаги мухлислари 5 млн, дунё бўйлаб эса 175 млн», – дея Инфантинонинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Аввалроқ Англия, Германия, Испания, Италия ва Франциянинг 10дан ортиқ клублари, шу жумладан, «Ливерпуль» ва «МЮ» 16-18 жамоа қатнашадиган Европа Премьер-лигаси деб номланган мусобақани яратиш бўйича музокаралар олиб бораётгани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар