O'zbek Ўзбекча
Эмре Жан коронавирусга чалинди
Жума, 23 Октябр
1075

«Боруссия» Д яримҳимоячиси Эмре Жан коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

«Жан Чемпионлар Лигаси доирасида «Лацио» (1:3) билан ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборганди. Шунингдек, унда коронавирус аниқланди. Лекин симптомлар йўқ ва у уйида изоляцияда бўлиб турибди. Бошқа барча ўйинчи ва ходимларнинг тест натижалари салбий чиқди», – дейилади клуб баёнотида.  

Маълум бўлишича, Германия миллий жамоаси футболчиси «Шальке» ва «Зенит» билан ўйинларни ўтказиб юборади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар