O'zbek Ўзбекча
АПЛ. «МЮ» охирги дақиқаларда 3та гол уриб, «Ньюкасл»дан ғалабани тортиб олди
Якшанба, 18 Октябр
7895

Англия Премьер-лигаси 5-тури доирасидаги «Ньюкасл» - «Манчестер Юнайтед» учрашуви ҳам голларга бой ўтди.

Учрашув кутилмаганда Шоунинг автоголи билан бошланиб, «Ньюкасл» ҳисобда олдинга чиқиб олганди. 23-дақиқага келиб Магуайр бош билан берилган зарбасидан кейин мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим бошида Рэшфорд пенальти ишлаган бўлса-да, Фернандеш АПЛда илк марта 11 метрлик нуқтадан фойдалана олмади – дарвозабон зарбани қайтарди.

Асосий вақтнинг тугашига 4 дақиқа қолганда «Юнайтед» барибир ғалабани илиб кетди. Рэшфорднинг узатмасидан кейин Фернандеш жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90-дақиқада Уан-Биссака «МЮ»даги илк голини киритиб фарқни иккитага оширди. 90+6-дақиқада Рэшфорд ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 1:4.

Бу ғалабадан кейин Сульшер жамоаси 6 очко билан 14-ўринга кўтарилган бўлса, «Ньюкасл» 7 очко билан 11-ўринга тушди.

АПЛ. 5-тур. 
Ньюкасл – Манчестер Юнайтед 1:4

Голлар: 1:0 – 2, автогол Шоу, 1:1 – 23 Магуайр, 1:2 – 86 Бруну Фернандеш, 1:3 – 90 Уан-Биссака, 1:4 – 90+6 Рэшфорд.
Ньюкасл – Дарлоу, Крафт, Льюис, Фернандес, Ласселс, Хэйден (Шер, 49), Шелви, Сен-Максимен, Хендрик (Альмирон, 88), Жоэлинтон (Фрэйзер, 72), Уилсон.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Уан-Биссака, Магуайр, Шоу, Джеймс (ван де Бек, 76), Мактомини, Мата (Матич, 90), Фред (Погба, 69), Бруну Фернандеш, Рэшфорд.
Амалга оширилмаган пенальти: Фернандеш (62)

Ўхшаш янгиликлар