O'zbek Ўзбекча
Сколари Бразилия клубига бош мураббий этиб тайинланди 
Жума, 16 Октябр
3583

Бразилия ва Португалия миллий жамоаларининг собиқ устози Луис Фелипе Сколари «Крузейро» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Бразилиялик 71 ёшли мутахассис мамлакат иккинчи дивизионида ҳаракат қиладиган жамоа билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. У «Крузейро»да 2000/2001 йилги мавсумда ҳам ишлаган. 

Сколарининг сўнгги иш жойи «Палмейрас» клуби эди. 

Сколари Бразилия миллий жамоаси билан 2002 йилги жаҳон чемпионати ва 2013 йилги Конфедерациялар Кубогида ғолиб бўлган. Португалияни эса 2004 йилги Европа чемпионати финалигача олиб борган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар