O'zbek Ўзбекча
ОЧЛ финали Қатарда ўтказилади
Жума, 16 Октябр
2021

2020 йилги Осиё Чемпионлар лигаси финали Қатарда бўлиб ўтади, дея ёзмоқда «Футболиум» канали.

ОФК ёзда ОЧЛ финали Ғарб минтақасидан финалга йўл олган жамоа стадионида ўтказилиши ҳақида хабар қилган эди. 

Унга кўра, «Персиполис» финалга чиққани учун ҳал қилувчи ўйин Эрон пойтахти Теҳрондаги «Озоди» стадионида ўтказилиши лозим эди. 

Аммо ОФК Эрондаги ҳозирги пандемия шароитида финални Теҳронда ўтказмасликка қарор қилган ва Қатар Футбол Ассоциацияси таклифига биноан Доҳада ўтказишини билдирган. Финал 19 декабрь кунига белгиланган.

Аввалроқ, ОФК Шарқ минтақаси учрашувларини ҳам Қатарда ўтказиши ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар