O'zbek Ўзбекча
Хитой Суперлигаси. «Тяньцзинь Тэда» 2-босқични ғалаба билан бошлади
Жума, 16 Октябр
3680

Хитой Суперлигаси «В» гуруҳида 8 жамоа орасида сўнгги ўринни олган «Тяньцзинь Тэда» клуби «А» гуруҳида сўнгги тўртликдан жой олган «Шэньчжэнь» клубига қарши майдонга тушди.

Чемпионатнинг иккинчи босқичи икки гуруҳда сўнгги 5-8-ўринларни эгаллаган жамоалар ўртасида ўтиб, якунда чемпионатни 9-16-ўрин эгалари маълум бўлади.

Дастлабки ўйинда Одил Аҳмедов тўп сураётган «Тяньцзинь Тэда» клуби «Шэньчжэнь» жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Франк Ачимпонг дублга эришди. Асосий таркибда тушган ҳамюртимиз 90 дақиқа тўп сурди.

Хитой Суперлигаси. Иккинчи босқич.
Тяньцзинь Тэда – Шэньчжэнь – 2:0

Голлар: Франк Ачимпонг 4, 51.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар