O'zbek Ўзбекча
Туркманистондан Кувайтга кўчирилган футзал бўйича Осиё чемпионати 2021 йилга қолдирилди
Пайшанба, 15 Октябр
833

Жорий йилнинг 26 февралидан 8 март кунигача Туркманистонда ўтказилиши керак бўлган футзал бўйича Осиё Чемпионати коронавирус сабабли август ойига қолдирилганди.

Кўп ўтмай, Туркманистон Осиё чемпионатини ўтказа олмаслигини маълум қилгач, турнир Кувайтга кўчирилгани ва ноябрь ойида ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Аммо Кувайтдаги вазият туфайли турнир 2-13 декабрь кунларига ўтказилиши хабар қилинганди.

ОФК Кувайтдаги вазиятни ҳисобга олиб, охир-оқибат Осиё чемпионатини 2021 йилга қолдиришга қарор қилди. Турнир март ёки апрель ойида ўтказилиши белгиланади.

Шунингдек, Хитойда ўтиши лозим бўлган 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам Хитойнинг турнирни ўтказмаслик ҳақидаги қарори сабабли кейинги йилга қолдирилган. Мезбон номи тез орада маълум қилинади.

Маълумот учун, Осиё чемпионатида футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам иштирок этади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари «C» гуруҳида Баҳрайн, Хитой ва Индонезия билан бир гуруҳдан жой олган. Осиёдан 5та жамоа жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
 
Эслатиб ўтамиз, бу йил Литвада ўтказилиши режалаштирилган футзал бўйича жаҳон чемпионати ҳам 2021 йилнинг сентябрь ойига кўчирилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар