O'zbek Ўзбекча
Суарес Роналдо ва Мессидан ўзиб, рекордчига айланди
Чоршанба, 14 Октябр
11185

«Атлетико» ва Уругвай миллий жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Жанубий Америка миллий жамоалари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

14 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Китода ўтган Эквадор – Уругвай (4:2) учрашувида Луис Суарес пенальтидан иккита гол киритиб, дубльга эришди. Шунга қарамай, жамоаси мағлубиятга учради.
 
Ушбу голлар эвазига уругвайлик форвард миллий жамоаси сафида расмий ўйинлардаги голлари сонини 41тага етказиб, Жанубий Америка миллий жамоалари тарихидаги рекордчига айланди.

У 39та гол киритган бразилиялик Роналдо ва аргентиналик Лионель Мессини ортда қолдирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар