O'zbek Ўзбекча
Шомуродов ва Сергеев Осиёда ҳафта қаҳрамони бўлиш учун даъвогар
Чоршанба, 14 Октябр
4428

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти миллий жамоалар иштирокидаги ўртоқлик учрашувларидан кейин қитъада ҳафта қаҳрамони бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Қувонарлиси, Осиёда ҳафта лауреати бўлиш учун Ўзбекистон милллий жамоасининг икки нафар ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва Игорь Сергеев даъвогарлик қилмоқда. «Женоа» клуби ҳужумчиси Ўзбекистон – Эрон (1:2) учрашувидаги голи сабабли номинантлар сафига киритилган бўлса, «Пахтакор» клуби форварди БАА – Ўзбекистон (1:2) ўйинида қайд этган дубли эвазига ҳафта қаҳрамонлари орасига киритилган.

Ҳафта қаҳрамони номи учун ўзбекистонлик ҳужумчилардан ташқари, Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозасига гол урган Сардор Озмун (Эрон), Али Алмоэз (Қатар), Али Гулизода (Эрон), Меҳди Тореми (Эрон), Такеҳиро Томиясу (Япония), Гаку Шибасаки (Япония) сингари футболчилар даъвогарлик қилмоқда.

Ҳафта қаҳрамони ОФК сайтида ўтказилаётган сўровнома орқали аниқланади. Қуйидаги манзил орқали Шомуродов ва Сергеевга овоз беришингиз мумкин.

ОВОЗ БЕРИШ

Теглар

Ўхшаш янгиликлар