O'zbek Ўзбекча
Месси Боливияга қарши ўйин ҳақида: «Бундай баландликда ўйнаш осон эмас»
Чоршанба, 14 Октябр
7435

Аргентина миллий жамоаси форварди Лионель Месси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Боливия устидан эришилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.

«Бу ерда тўп суриш доим қийин бўлган. Бундай баландликда эришилган ҳар қандай ғалабани ажойиб ғалаба дейиш мумкин. Саралаш энди бошланди, олдимизда ҳали кўп ишлар бор. 

Ўтган икки ўйиндаги ғалабадан жуда ҳам хурсандмиз. Олға, Аргентина!», - дея ёзади Месси инстаграмдаги саҳифасида ўйиндан кейин.

Маълумот учун, Боливия миллий жамоаси стадиони саналмиш «Эрнандо Силес» аренаси денгиз сатҳидан 3600 метр баландликда жойлашган. ФИФА бир неча йил олдин пойтахт Ла-Пасда халқаро учрашувларни ўтказмаслик масаласини кўриб чиққан ва якунда учрашувлар ўтказилишига рухсат берганди.

Аргентина ва Бразилия миллий жамоалари ЖЧ-2022 саралаш босқичи 2-туридан кейин Жанубий Америка қитъасида 6 очкодан тўплаб пешқадамлик қилишмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар