O'zbek Ўзбекча
Серхио Агуэро: «Месси — жуда инжиқ»
Сешанба, 13 Октябр
9766

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро Аргентина миллий жамоаси сафида Месси билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.

«Месси билан узоқ йиллик дўстлармиз. Миллий жамоа йиғинларида битта хонада истиқомат қилишимиз боис, унинг феъл-атворини яхши биламан. Лео – жуда инжиқ. Одатда, хонамиздаги телевизорни ўчирмай ухлаб қоламан, эрталаб Месси уйғониб шикоят қила бошлайди.

Йиғинлар пайтида машғулотлардан соат 19:30 меҳмонхонага қайтамиз, кечки овқат эса 21:00га белгиланади. Лео меҳмонхонага кирганимиз заҳоти ювиниб, овқатланишга тайёр бўлиб кутиб ўтиради. Мен эса ҳали ювиниб чиқмай, телефонда узоқ вақт гаплашиб ўтиришим мумкин. У эса доимо эслатиб туради: «Серхио, кечки овқатгача бир соат қолди», «21:00да чиқамиз, ярим соат қолди, тезроқ бўл» деб. Мен эса гўшакни қўймай гаплашишда давом этавераман ва охир-оқибат овқатланишга кеч чиқамиз. Лео кеч қолишни ёқтирмайди, доим ўз вақтида тайёр бўлишга одатланган», - дея Агуэронинг сўзларини келтирмоқда Sport.es.

Маълумот учун, Аргентина миллий жамоаси бугун, 13 октябрь куни сафарда ЖЧ-2022 саралаш босқичи 2-тури доирасида Боливия миллий жамоаси меҳмони бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар