O'zbek Ўзбекча
Неймар Мессига тегишли рекордни янгилади
Шанба, 10 Октябр
7847

«ПСЖ» ва Бразилия миллий жамоаси форварди Неймар ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Боливия (5:0) билан баҳсда 18та муваффақиятли алдаб ўтишларни амалга оширди, дея хабар бермоқда Opta.

Ушбу кўрсаткич Opta статистикаси юритилаётган 2009/2010 йилги мавсумдан кейинги жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги энг яхши натижадир. Бу борадаги рекорд бунгача Мессига тегишли эди. Аргентиналик ҳужумчи 2011 йилда Колумбияга қарши баҳсда (2:1) 15та муваффақиятли алдаб ўтишларни амалга оширган.

Маълумот учун, Бразилия – Болиявия ўйинида Маркиньос, Фирмино (дубль), Карраско (автогол) ва Коутиньонинг голлари мезбонларга йирик ҳисобли ғалабани (5:0) келтирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар