O'zbek Ўзбекча
Мишель Платини: «Мен VARни жорий қилмаган бўлардим. У янги муаммоларга сабаб бўлмоқда»
Шанба, 10 Октябр
2122

УЕФА собиқ президенти Мишель Платини VAR тизими ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Яширмайман, ҳалигача VAR тизими жорий қилинганига салбий муносабатдаман. Чунки бу ўйин фалсафаларимизга мос эмас. Тўғри, бу тизим айрим муаммоли вазиятларни бартараф этади, аммо янги муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. VAR ўйиндаги барча муаммоларга ечим бўлолмайди. Агар у фақат гол, офсайд ва тўпни майдонни тарк этганини аниқлашда фойдаланилса – бу нормал ҳолат бўлади. Чунки бу жараёнларни вақтида аниқлаш ҳакамлар учун жуда қийин. Қолган ўйин қоидаси бузилишларга бундан фойдаланиш шарт эмас. Бу ҳакамларнинг иши бўлиши керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам орқага йўл йўқдек. 

Агар ФИФАда бўлганимда VARни шошилинч жорий қилмаган бўлардим. Бу қарор хато бўлишини кўрсатиш учун ҳамма ишни қилардим. Ҳар ҳолда футбол энг аввало – инсонлар спорт тури саналади, одамлар учун VARга ҳожат йўқ», - дея Платинининг сўзларини келтирмоқда ITASportPress.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда ФИФА этика қўмитаси ташкилот собиқ раҳбари Йозеф Блаттер томонидан УЕФА президенти бўлиб ишлаган Мишель Платини ҳисоб рақамига мақсадсиз 2 миллион евро ўтказилгани аниқлангани сабабли франциялик мутасадди 8 йилга футболдаги фаолиятдан четлатилганди. 

Аввалроқ, Платини ўз интервьюсида ФИФА ва унинг ҳозирги раҳбари Инфантинонинг фаолиятини мафия ишларига қиёслаган, айнан Инфантино уни футболга қайтишга йўл қўймаслигини айтиб ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар