O'zbek Ўзбекча
Месси ва Суарес Роналдога тегишли рекордни такрорлади
Жума, 09 Октябр
9754

«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес ва «Барселона» форварди Лионель Месси ўз миллий жамоалари сафида голга муаллифлик қилишди.

Уругвайлик ҳужумчи Чилига (2:1) қарши кечган баҳсда 11 метрлик жарима тўпидан аниқ фойдаланган бўлса, аргентиналик форвард Эквадор билан ўйинда пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба (1:0) келтирди. Икки учрашув ҳам ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида ўтказилди.

Бу гол билан Месси ҳам, Суарес ҳам миллий жамоалари сафида расмий ўйинлардаги 39-голларини киритишди. Ушбу натижа билан Луис ва Лионель Бразилия миллий жамоаси форварди Роналдонинг рекордини такрорлашди. 

Энди Роналдо, Месси ва Суарес Жанубий Америка миллий жамоалари тарихидаги энг яхши голеадорлар рўйхатида 39 гол билан пешқадамлик қилишмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар