O'zbek Ўзбекча
Месси: «Бу йил жуда қийин бўлди»
Жума, 09 Октябр
5927

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Эквадорга (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

33 ёшли футболчи ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди.

«Бошимиздан кечираётган барча ҳолатлар туфайли бу йил жуда қийин бўлди.

Миллий жамоада яна ўйнаш ва одамларга ғалаба қувончини бериш имконияти сизга дам олиш имконини беради. Аргентиналиклар, барчангизга катта куч бераман», – дея Мессининг сўзларини келтиради миллий жамоа расмий сайти.

Маълумот учун, Аргентина 2-турни 13 октябрь куни Боливияга қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар