O'zbek Ўзбекча
Неймар белидаги оғриқ туфайли Бразилиянинг ЖЧ-2022 саралаш ўйинини ўтказиб юбориши мумкин
Пайшанба, 08 Октябр
1019

Бразилия миллий жамоаси форварди Неймар жамоасининг чоршанба кунги машғулотларини эрта тарк этишга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда Goal.

Миллий жамоа шифокорининг айтишича, «ПСЖ» ҳужумчиси машғулотларда кичик жароҳат олгач, белида оғриқ ҳис қилган ва ҳозирда даволаниш муолажаларини олмоқда.

Неймар ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Болиявия билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Ушбу баҳс 10 октябрь, шанба куни ўтказилади. 

Аввалроқ, жароҳати сабабли «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезус Бразилия миллий жамоасига ёрдам бера олмаслиги ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар