O'zbek Ўзбекча
«Зенит» Россия клубларининг ёзги трансфер ойнасидаги энг қиммат харидини амалга оширди
Сешанба, 06 Октябр
13078

«Зенит» клуби «Спортинг» яримҳимоячиси Вендел трансферини эълон қилди. 

Бразилиялик 23 ёшли яримҳимоячи Санкт-Петербург клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган. 

Аввалроқ, «Зенит» Вендел трансфери учун Португалия клубига 20 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди. 

Ушбу трансфер Россия Премьер-лигаси клубларининг ёзги трансфер ойнасидаги энг қиммат харидига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Вендел 2018 йилда Бразилиянинг «Флуминенсе» клубидан 7,5 миллион евро эвазига «Спортинг»га ўтганди. У ўтган мавсум клуби сафида 28 ўйинда 3та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар