O'zbek Ўзбекча
Расман. Эрик Шупо-Мотинг «Бавария»га ўтди
Душанба, 05 Октябр
2668

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Эрик Шупо-Мотинг янги мавсумни Германия Бундеслигасида давом эттиради.

«Бавария» 31 ёшли ҳужумчи 1 йиллик шартнома асосида Мюнхен клубига ўтганлигини эълон қилди. Германияда туғилган Шупо-Мотинг 2021 йилнинг ёзига қадар «Бавария» сафида тўп суради. Келишувнинг молиявий шартлари эълон қилинмаган.

Маълумот учун, 2018 йилдан буён «ПСЖ» сафида тўп суриб келган Эрик парижликлар сафида жами 31 ўйинда 6та голга муаллифлик қилган. Футболчи Германия ёшлар жамоаси ҳамда Камерун миллий жамоаси сафида тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар