O'zbek Ўзбекча
Месси қарийб бир йиллик танаффусдан кейин Аргентина миллий жамоасига чақирилди
Душанба, 05 Октябр
2686

Аргентина миллий жамоаси мураббийлар штаби ЖЧ-2022 саралаш баҳси доирасидаги Эквадор ва Боливияга қарши кечадиган учрашувлар учун таклиф қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. 

Бош мураббий Лионель Скалони йиғинга 28 нафар футболчини жалб этган. Хусусан, «Барселона» сардори Лионель Месси, «Ювентус» форварди Пауло Дибала, «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес, «ПСЖ» хавбеки Леандро Паредес ва «Аталанта» яримҳимоячиси Алехандро Гомес миллий жамоадан таклиф олган.

Месси сўнгги марта 2019 йилнинг ноябрь ойида Аргентина миллий жамоаси сафида майдонга тушиб, Бразилия ва Уругвайга қарши ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилганди. Америка кубоги 3-ўрин учун баҳс доирасидаги Чили билан ўйиндан кейин эса КОНМЕБОЛ манзили томон танқидий фикрлар билдиргани учун Лионель 3 ойга халқаро ўйинлардан четлатилган эди. Орадан 11 ой ўтиб, футболчи миллий жамоага чақирилди.

Маълумот учун, Аргентина миллий жамоасининг Эквадор ва Боливия билан ўйинлари 8 ва 13 октябрь кунлари ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар