O'zbek Ўзбекча
Леонардо Тухелнинг танқидларига жавоб қайтарди
Шанба, 03 Октябр
5167

«ПСЖ» спорт директори Леонардо жамоа бош мураббийи Томас Тухелнинг клубнинг трансфер бозоридаги норози эканлиги ҳақида фикр билдирди.

«Менга ва клуб раҳбариятига Томас Тухелнинг трансфер бозоридаги ишларимиз ҳақидаги гаплари ёқмади. Биз «ПСЖ»да эканлигидан хурсанд бўладиган одамлар билан ишлашни хоҳлаймиз. Агар клубда қолишга қарор қилсангиз, раҳбарият қарорларига ҳурмат билан муносабатда бўлинг», – дея Леонардонинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Маълумот учун, «ПСЖ» Лига 1да 6та ўйинда 12 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар