O'zbek Ўзбекча
Манба: Шомуродов Италияга кетаётгани – ҳақиқат
Сешанба, 29 Сентябр
22510

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Италиянинг «Женоа» клубида давом эттириши ҳақида хабарлар тобора кўпаймоқда. Tribuna.uz'нинг «Ростов» клубидаги вазиятдан хабардор манбаси Шомуродовнинг жамоадан кетаётганини тасдиқлади.

«Бу трансфер амалга ошиши ҳақиқатга яқин. Клуб учун яхши таклиф бўлди. Элдор Италия футболига мос», деган Tribuna.uz манбаси.

Маълум бўлишича, «Женоа» Шомуродов учун 7,5 миллион евро ва 1,5 миллион евро бонус тариқасида таклиф қилган. Шунингдек, ростовликлар Шомуродовнинг кейинги трансферидан 15 фоиз олишлари мумкин бўлади.

«Ростов» Шомуродовнинг ўрнига янги ҳужумчи ҳам топиб қўйган. Карпин жамоаси РПЛнинг бошқа вакили «Локомотив» билан жамоа ҳужумчиси Лука Жоржевич трансфери борасида музокара олиб борган. «Ростов» Шомуродовни Италияга қўйиб юборса, 26 ёшли черногориялик Жоржевични олиб келади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар