O'zbek Ўзбекча
«Бавария» вингери Германия Суперкубогини ўтказиб юборади
Сешанба, 29 Сентябр
2090

«Бавария» вингери Лерой Сане «Боруссия» Дортмундга қарши Германия Суперкубогида майдонга туша олмайди, деб хабар беради клуб расмий сайти.

24 ёшли германиялик футболчи тиззасидан жароҳат олган. Хабар қилинишича, ҳимоячи Давид Алаба ҳам ўйинни ўтказиб юборади.

Сане «Бавария»га ёзги трансферлар ойнасида 49 млн евро эвазига «Манчестер Сити»дан келиб қўшилди. Унинг немис клуби билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

«Бавария» ва «Боруссия» Д ўртасидаги Германия Суперкубоги 30 сентябрь куни «Альянц-Арена»да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:30да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар