O'zbek Ўзбекча
«Ливерпуль» Кариусни Бундеслига клубига ижарага берди
Душанба, 28 Сентябр
2906

«Ливерпуль» клуби жамоа дарвозабони Лорис Кариус фаолиятини Бундеслигада давом эттириши ҳақида эълон қилди.

Клуб расмий сайтида хабар берилишича, Кариус ижара асосида Берлиннинг «Унион» клубига ўтган. Германиялик 26 ёшли голкипернинг ижара шартномаси 2020/2021 йилги мавсум якунида ниҳоясига етади. 

Эслатиб ўтамиз, Кариус ўтган мавсумни ҳам ижара асосида Туркиянинг «Бешиктош» клубида ўтказган, аммо турк клуби бир неча ой давомида футболчига маош тўламай қўйгани туфайли у муддатдан аввал Англияга қайтганди.

Маълумот учун, немис дарвозабонининг ливерпулликлар билан шартномаси 2022 йилда ниҳоясига етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар