O'zbek Ўзбекча
Ла Лига. «Барселона» мавсумни  «Вильярреал» устидан йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади, Фатида дубль
Душанба, 28 Сентябр
7853
Фото: Getty Images

Испания чемпионатининг 3-турида «Барселона» ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилиб, жавобсиз 4та тўп киритди. Барча голлар биринчи бўлимда урилди. Ўйин бошида Фати дублга эришди, сўнг у ишлаган пенальтидан сўнг Месси ҳисобни йириклаштирди. Бўлим сўнгида эса Пау Торрес автогол соҳибига айланди. 

Ғалабадан сўнг «Барса» 3 очко билан 10-ўринга жойлашди. «Вильярреал» эса 4 очко билан 8-поғонага тушди.

Маълумот учун, «Барселона»нинг дастлабки икки турдаги ўйини қолдирилган.

Ла Лига, 3-тур

Барселона – Вильярреал 4:0
27 сентябрь, «Камп Ноу»
Голлар: Фати (15, 19), Месси (35, пенальти), Пау Торрес (45, автогол).

Барселона – Нето, Альба, Лангле, Сержи Роберто, Пике, Коутиньо (Педри, 70), Бускетс (Пьянич, 78), де Йонг, Фати (Дембеле, 70), Гризманн (Тринкау, 78), Месси. 

Вильярреал – Асенхо, Эступиньян, Альбиоль (Мори, 84), Марио Гаспар, Пау Торрес, Парехо, Чуквуэзе (Кубо, 74), Коклен (Тригерос, 46), Мойсес Гомес, Жерар Морено (Бакка, 84), Пако Алькасер (Иборра, 46).

Огоҳлантириш: Морено (83).

Ўхшаш янгиликлар