Хорватиялик ёш ҳимоячи Йошко Гвардиол «Лейпциг»га ўтди.
Немис клуби 18 ёшли футболчининг трансфери борасида Загребнинг «Динамо» клуби билан келишувга эришди. Аммо ҳимоячи 2020/21 йилги мавсумни загребликлар сафида ижарада ўтказади.
У «буқалар» сафига 2021 йил 1 июлдан қўшилади. Унинг «Лейпциг» билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
Kicker'нинг ёзишича, «Лейпциг» Гвардиол учун 16 млн евро тўлаган. Бу қиймат бонуслар ҳисобига ортиши мумкин.