O'zbek Ўзбекча
РПЛ. «Ростов» «Арсенал»ни мағлуб этиб, 3-ўринга чиқиб олди
Якшанба, 27 Сентябр
6757

Россия Премьер-лигаси 9-тури доирасидаги «Арсенал» - «Ростов» учрашуви ниҳоясига етди. 

Ўйинда ҳисобни мезбонлар очган бўлса-да, Чернов ва Хасимитонинг дубли ростовликларга сафарда ишончли ғалаба келтирди. Муҳаммаднинг сўнгги дақиқаларда киритган голи фарқни қисқартиришга хизмат қилди, холос – 2:3.

Ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 17тага етказиб олган Элдор Шомуродов тўп сураётган жамоа ҳозирча 3-ўринга чиқиб олди. Футболчимиз шу куни 70 дақиқа тўп сурди.

РПЛ. 9-тур.
Арсенал Тула – Ростов 2:3
Голлар: 1:0 – 9 Кангва, 1:1 – 13 Чернов, 1:2 – 40 Хасимото, 1:3 – 45 Хасимото, 2:3 – 90 Муҳаммад. 

Арсенал Тула – Левашов, Бурлак, Бауэр, Беляев, Сокол (Комбаров, 46), Кангва (Муҳаммад, 46), Ковалев (Хлусевич, 71), Горбатенко, Костадинов, Кангва, Ткачев.

Ростов – Бабурин, Осипенко, Козлов, Чернов, Хажикадунич (Чистяков, 46), Глебов, Норманн, Ионов (Полоз, 62), Байрамян, Хасимото, Шомуродов (Логашов, 70).

Четлатиш: Глебов (66).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар