O'zbek Ўзбекча
ОЧЛ. «Персиполис» чоракфиналда, «Ас-Садд» ва Хави турнирни тарк этди
Якшанба, 27 Сентябр
5825

Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинали доирасидаги учинчи жуфтлик баҳси ҳам ниҳоясига етди.

Эроннинг «Персиполис» ва Қатарнинг «Ас-Садд» клуби ўртасидаги баҳснинг 88-дақиқасида форслар футболчиси Косир томонидан киритилган ягона гол Эрон клубига чоракфинал йўлланмасини тақдим этди. Натижада Хави мураббийлигидаги «Ас-Садд» клуби ўз уйида ўтаётган турнирни эрта тарк этишга мажбур бўлди. 

«Персиполис»гача «Пахтакор» ва «Ал Аҳли» клублари ҳам чоракфинал йўлланмасига эга чиққанди. Сўнгги йўлланма учун Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» ва «Ал-Таавун» клублари кураш олиб боришади.

ОЧЛ. Нимчоракфинал. 27 сентябрь
«Персиполис» (Эрон) - «Ас-Садд» (Қатар) – 1:0
Гол: Косир (88)

Ўхшаш янгиликлар