O'zbek Ўзбекча
Мануэль Пеллегрини: «Реал» билан бирга VARга ҳам қарши ўйнаш – ўта ортиқча» 
Якшанба, 27 Сентябр
3345

«Бетис» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Ла Лига доирасидаги аламли мағлубият билан якунланган «Реал»га (2:3) қарши ўйин ҳақида тўхталди.

«Реал» билан бирга VARга ҳам қарши ўйнаш – бу ўта ортиқча. Биз биринчи бўлимда «Реал»дан кўра анча мазмундор кўриндик. Биринчи бўлимдаёқ иккита гол уриб, яна учта яққол вазиятга эга эдик. Иккинчи бўлим ҳам тенгкурашлар остида кечаётганди, қизил карточка ва пенальти барчасини ўзгартириб юборди. 10 киши бўлиб ҳаракат қилиш эса жуда оғир.

«Реал»га қарши ўйнаётганингда пенальтидан гол ўтказиб, VAR орқали бир киши кам қолиш – бу жуда қийин ҳолат. Шунга қарамай, жамоамиз кўрсатган ўйинни ижобий баҳолайман. Тўғри йўлдамиз. Сон жиҳатдан тенг бўлганимизда биз Мадрид клубидан анча яхши ўйнаётгандик», - дейди Пеллегрини.

Эслатиб ўтамиз, «Бетис» - «Реал» (2:3) учрашувида бош ҳакам Рикардо Бенгоэчеа мезбонлар вакили Эмерсон Апаресидони майдондан четлатган бўлса, ўйин якунида Марк Бартра тўпни қўл билан ўйнади деб ҳисоблаб, пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтадан Рамос гол уриб, «Реал»га ғалаба келтирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар