O'zbek Ўзбекча
Лига 1. «Монако» 9 ўйинчи билан ғалабани сақлаб қолди ва бошқа натижалар
Якшанба, 27 Сентябр
2237

Франция чемпионатида 5-турдан ўрин олган бир қанча ўйинлар бўлиб ўтди. 

«Монако» ўз майдонида «Страсбург»ни қабул қилиб, қийин ғалабани қўлга киритди. Иккинчи бўлимда монегаскликларнинг икки ўйинчиси четлатилди, шунга қарамай мезбонлар ғалабани сақлаб қолишди.

Шунингдек, тур доирасида «Анже» ўз уйида «Брест»дан устун келди. Қолган 3 ўйинда ғолиб аниқланмади.

Лига 1, 5-тур, 27 сентябрь
Монако – Страсбург 3:2

Голлар: Бен-Йеддер (9, 53), Агильяр (45+1) – Шахири (46), Ажорк (70, пенальти).

Монако – Лекомт, Дисаси, Агиляр, Бадиашиле, Балло-Туре, Фабрегас (Бьянконе, 72), Тчуамени, Фофана (Диоп, 54), Фолланд, Йоветич (Матазо, 61), Бен-Йеддер (Матсима, 72). 

Страсбург – Камара, Лала, Кароль, Симакан, Жику (Прцич, 61), Белльгард (Шахири, 46), Томассон (Саади, 71), Сиссоко (Зои, 77), Митрович, Ажорк, Уорис (Лиэнар, 46).

Огоҳлантиришлар: Тчуамени (21), Балло-Туре (40), Томассон (60).

Четлатишлар: Тчуамени (55), Дисаси (67).

Бордо – Ницца 0:0

Дижон – Монпелье 2:2
Голлар: Эбимбе (8), Экюэль-Манга (60) – Делор (50), Саванье (90, пенальти).

Анже – Брест 3:2
Голлар: Тиуб (21), Траоре (78), Фюльжени (80) – Мунье (3 пенальти), Шарбонье (32).

Ним – Ланс 1:1
Голлар: Ферхат (87) – Ганаго (34)

Ўхшаш янгиликлар