O'zbek Ўзбекча
Бундеслигада мавсумдаги илк истеъфо юз берди
Якшанба, 27 Сентябр
5080

«Шальке» клуби жамоа бош мураббийи Давид Вагнер истеъфога чиқарилганлигини эълон қилди.

2019 йилнинг май ойида иш бошлаган Вагнер Гелзенкирхен клубида бир йилдан кўпроқ вақт давомида фаолият олиб борди. Мураббийнинг шартномаси 2022 йилгача мўлжалланганди.

«Давид Вагнер билан натижага эриша олишимизга барчамиз ишонган эдик, аммо Бундеслиганинг дастлабки икки тур ўйинлари ўта қониқарсиз бўлди», - дейди клуб спорт директори Йохан Шнайдер.

«Газчилар» сўнгги марта Бундеслигада 17 январь куни ғалаба қозонган. Ўшандан кейин «Шальке» 6 ўйинда дуранг қайд этган бўлса, 12та баҳсда мағлуб бўлди. Бу мавсумда эса жамоа икки мағлубиятдан кейин очкосиз 18-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, «Шальке» навбатдаги учрашувни 3 октябрь куни сафарда «Лейпциг»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар