O'zbek Ўзбекча
Бундеслига. «Ҳоффенҳайм» «Бавария»нинг 32 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди
Якшанба, 27 Сентябр
3856

Германия чемпионатининг 2-турида «Ҳоффенҳайм» ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилиб,  йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва мюнхенликларнинг 32 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Мезбонлар сафида Крамарич дублга эришди.

Ғалабадан сўнг «Ҳоффенҳайм» очколарини 6тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. «Бавария» эса 3 очко билан 6-поғонага тушди.

Бундеслига, 2-тур
Ҳоффенҳайм – Бавария 4:1
27 сентябрь, «ПреЗеро-Арена»

Голлар: Бичакчич (16), Даббур (24), Крамарич (77, 90+1 пенальти) – Киммих (36).

Ҳоффенҳайм – Бауманн, Кадержабек, Пош, Бичакчич (Сковь, 39), Акпогума, Гайгер (Бебу, 58), Самассеку, Баумгартнер (Гачинович, 59), Фогт, Крамарич, Даббур (Гриллич, 80).

Бавария – Нойер, Дэвис, Алаба, Павар (Горетцка, 57), Боатенг, Гнабри, Киммих, Мюллер, Толиссо (Мусиала, 72), Сане (Коман, 73), Зиркзее (Левандовски, 57).

Огоҳлантиришлар: Гейгер (21), Баумгартнер (28), Крамарич (45+1), Боатенг (90+1), Нойер (90+1).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар