O'zbek Ўзбекча
«Аякс» ҳимоячиси жамоадошларига «Барселона»га ўтаётганини айтди
Якшанба, 27 Сентябр
4444

«Аякс» ҳимоячиси Сержиньо Дест жамоадошларига яқинда жамоани тарк этишини маълум қилди, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Манбага кўра, америкалик 19 ёшли футболчи «Барселона»га ўтишга тайёрланмоқда. Каталонияликлар трансферни 29 сентябрга қадар якунлашни режалаштиришмоқда.

Хабар қилинишича, «Барселона» Дест учун бонуслар билан бирга 25 млн евро тўлайди. Шунингдек, ҳимоячига «Бавария» ҳам 25 млн евро тўлашга тайёрлиги айтилмоқда.

Дест «Аякс» тарбияланувчиси саналади. У ўтган мавсумда жамоа сафида 36та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар