O'zbek Ўзбекча
АПЛ. «Тоттенҳэм» 90+8-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди
Якшанба, 27 Сентябр
4656

Англия Премьер-лигаси 3-тури доирасидаги «Тоттенҳэм» «Ньюкасл» учрашуви ниҳоясига етди.

Ўйиннинг 25-дақиқасида Лукас Моура томонидан киритилган гол Лондон клубига кетма-кет иккинчи ғалабани тақдим этаётган эди. 

Аммо ўйинга қўшиб берилган 5 дақиқанинг сўнггисида VAR тизими тўп жарима майдони ичида Дайернинг қўлига текканлигини кўрсатди. Пеналтидан Уилсон аниқ фойдаланди – 1:1

Натижада Жозе Моуриньо жамоаси дастлабки 3 турда битта мағлубият ва битта ғалабадан кейин дуранг қайд этишди.

АПЛ. 3-тур
Тоттенхэм – Ньюкасл 1:1 
Гол: 1:0 – 25 Лукас Моура - 1:1 – 90+8 Уилсон.

Тоттенҳэм – Льорис, Санчес, Доэрти, Дэвис, Дайер, Уинкс, Ло Чельсо (Ндомбеле, 77), Лукас Моура (Ламела, 79), Хейбьерг, Сон Ҳён Мин (Бергвейн, 46), Кейн.

Ньюкасл – Дарлоу, Фернандес, Манкильо, Ласселс, Ритчи (Льюис, 69), Альмирон (Кэрролл, 77), Шелви, Хендрик (Мерфи, 74), Хэйден, Жоэлинтон, Уилсон.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар