O'zbek Ўзбекча
«Пахтакор» – «Истиқлол» ўйинини бошқарадиган ҳакамлар маълум
Жума, 25 Сентябр
7254
Фото: Getty Images

Осиё Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки икки ўйиннинг ҳакамлари эълон қилинди.

26 сентябрь куни бўлиб ўтадиган «Пахтакор» (Ўзбекистон) ва «Истиқлол» (Эрон) клублари ўртасидаги баҳсни уммонлик Ахмад Абу Бакар Саид Ал Каф бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Абу Бакр Салим Маҳад ва Рашид Ҳамид Али ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини малайзиялик Моҳд Амирул Изван бажаради.

Шу куни ўтадиган «Ал Аҳли» (Саудия Арабистони) ва «Шабоб Ал Аҳли» (БАА) жамоалари ўртасидаги беллашувда эса Наваф Шукрулла бошчилигидаги баҳрайнлик ҳакамлар ишлашади.

Ўхшаш янгиликлар